Навоий вилоятида ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарининг сайёр қабули бўлиб ўтди
Бугун Навоий шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарининг сайёр қабули ташкил этилди.
Мазкур сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга ечим топиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатишдан иборат бўлди.
Қабул давомида вилоятнинг турли шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган фуқаролар бир қанча масалалар юзасидан ўз мурожаатларини билдирдилар.
Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар атрофлича тингланиб, ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган айрим мурожаатлар назоратга олиниб, уларни ҳал этиш учун аниқ муддатлар белгилаб берилди.
Тадбир давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракат муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.